Дивидендлар ҳақида

Э Ъ Л О Н  !

«Neft va gaz quduqlarini sinash» Акциядорлик Жамияти

Акциядорлари диккатига

 

«Neft va gaz quduqlarini sinash» Акциядорлик Жамиятининг 1 май 2020 йил холатида  акциядорларга хисобланган дивидендлардан бўлган қарздорлиги, 2015 йил учун 5137626 сўмни, 2016 йил учун 2443151 сўмни ва 2018 йил учун 4406100 сўмни ташкил этади.

Хурматли акциядорлар  ўзларингизга тегишли дивидендларни олиш учун жамият маъмуриятига ариза билан мурожаат қилишингиз сўралади. Дивидендлар пул кўчириш йўли орқали тўлаб берилади.

Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида» ги конуннинг 51-моддаси 5-бандида «Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади» деб белгилаб қўйилган.

Шу сабабли талаб қилиб олинмаган, 2015 йил учун 5137626 сўм ва 2016 йил учун 2443151 сўм дивидендлардан бўлган қарздорликлар акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида кўриб чиқилиб, жамият ихтиёрида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

                                                                                                                                                            

                                                                                                                                                                            ДИРЕКЦИЯ