Э Ъ Л О Н ! Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши

Э Ъ Л О Н !

«Neft va gaz quduqlarini sinash» Акциядорлик Жамияти акциядорлари диққатига !

«Neft va gaz quduqlarini sinash» АЖ акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши 2020 йил 30 июн куни соат 15-00 да Косон шахри Мустақиллик шохкўчаси 123-уй жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Жамият акциядорларининг реестри 2020 йил 9 июн ва 24 июн холатларида шакллантирилган.

К У Н Т А Р Т И Б И :

1. Саноқ комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил якунлари бўйича хисоботини ва 2019 йилда қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
4. Жамият Директорининг 2019 йил якунлари бўйича хисоботини тасдиқлаш.
5. 2019 йил якунлари бўйича жамият фаолияти тўғрисидаги Ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
6. 2019 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссияси хисоботини тасдиқлаш.
7. Жамиятда 2019 йилда Корпоратив бошқарув тизимига риоя қилинишини бахолаш юзасидан холис аудиторлик корхонасининг хисоботини тасдиқлаш.
8. Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш.
9. «Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида» ги ва «Кузатув кенгаши тўғрисида» ги Низомларини тасдиқлаш.
10. Жамият Ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
11. “Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган 2015 йил учун 5137626 сўм ва 2016 йил учун 2443151 сўм дивидендлардан бўлган қарздорликларни жамият ихтиёрида қолдиришни тасдиқлаш”
12. 2019 йил якунлари бўйича жамиятнинг йиллик хисоботларини, бухгалтерия баланси, фойда ва зарар хақидаги хисоботини тасдиқлаш.
13. 2019 йил якунлари бўйича соф фойда тақсимотини тасдиқлаш.
14. 2020 йилда Ташқи аудитор хизмати юзасидан МЧЖ шаклидаги “Audit-Hisob markazi” аудиторлик ташкилотининг тижорат таклифини тасдиқлаш ва унга тўланадиган энг кўп хақ миқдорини 10 млн.сум қилиб белгилашни тасдиқлаш.
15. “Жамият тасарруфидаги «Сув қудуқларини бурғулаш бўйича сервис хизмати», «Қудуқларини мустахкамлаш бўйича сервис хизмати» ва «Бурғулаш ва цемент қоришмалари бўйича сервис хизмати» ни Косон шахри худудидаги Ишлаб чиқаришни таъминлаш базасига кўчириб келишни тасдиқлаш”
16. Жамият Директори билан тузилган мехнат шартномасини бир йилга узайтиришни тасдиқлаш.
17. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
18. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

Манзил : Косон шахри Мустақиллик шохкўчаси 123-уй.
Тел.факс (75) 592 25 19 Эл.почта: ngqs.uz@mail.ru

Кузатув кенгаши