“Neft va gaz quduqlarini sinash” AJ тўғрисида 2021 йил 9 январда ижтимоий тармоқларда тарқалган салбий маълумотлар юзасидан

“Нефт ва газ қудуқларини синаш”АЖ тўғрисида 2021 йил 9 январда
ижтимоий тармоқларда тарқалган салбий маълумотлар юзасидан

И З О Х

2021 йил 16 январ куни “Нефт ва газ қудуқларини синаш” АЖнинг Сув қудуқларини бурғулаш бўйича сервис хизмати бурғулаш устаси Эламонов Махмуд ижтимоий тармоқларга Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика Бош прокурори ва “Узбекнефтгаз” АЖ раисига видио мурожаат қилиб, унда жамият директори Ф.Р.Шамсиддинов Сув қудуқларини бурғулаш бўйича сервис хизматига бориб, унга прокуратура ходимларига даъвом йўқ деб ёзиб беришни, акс холда ишига ва оила аъзоларига зарар етказиши юзасидан тахдид қилганлигини айтган.
Ҳолат юзасидан ўрганилганда ва ушбу видео мурожаатга аниқлик кирнитиш мақсадида бурғулаш устаси М.Эламонов сервиз хизматига чақирилганда у ўз мурожаати юзасидан тушунтириш беришдан бош тортди ва келмади.
Шундан сўнг видио мурожаат сабабига аниқлик киритиш учун жамият директори Ф.Р.Шамсиддиновдан сўралганда қуйидагиларни маълум қилди.
Жамиятимизнинг ассосий буюртмачиси «Узбурғунефтегаз» АЖ ҳисобланиб, унинг фаолияти тугатилиши жамиятда иш ҳажмларининг кескин қисқариб кетишига, ҳамда ҳозирги кунда буюртмачи корхоналар томонидан қудуқларни мукаммал таъмирлаш ва синов ишлари, сув қудуқларини бурғулаш, қудуқларни мустахкамлаш, лаборатория ишлари юзасидан ўтган йилларга нисбатан буюртмаларнинг сезиларли даражада камайганлиги 2020 йил март ойидан 2020 йил декабр ойигача 153 нафар ходимларга тўловсиз таътиллар берилишига олиб келди.
Жамиятда 4 дона Сув қудуқларини бурғулаш ускуналари мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда ушбу 4 дона ускуналар тўлиқ қувватда ишламоқда, ҳамда А-50, АК-60, УПА-60 каби 11 дона қудуқларни синаш ва капитал таъмирлашга мўлжалланган бурғулаш ускуналарининг, ўтган давр мобайнида иш ҳажмининг йўқлиги натижасида атиги 4 таси ишлаб турди.
Эндиликда ишчи ходимларни иш билан таъминлаш мақсадида, 2021 йил 8 январ кунидан жамиятнинг барча бригада аъзолари тўловсиз таътилдан чақириб олиниши ва ишлаб чиқаришга жалб этилиши тўғрисида жамиятнинг 8.01.2021 йил 39-П сонли буйруғи чикарилди.
Жамият ишчи ходимларининг ойлик иш хақлари 2020 йил январ ойидан 2020 йил октябр ойигача тўлиқ тўлаб берилган бўлиб, 2020 йил ноябр ойи хисобидан 1 089 656 000 сўм ва декабр ойи хисобидан 1 259 640 000 сўм иш ҳақидан қарздорлик мавжуд.
Буюртмачи корхоналар томонидан пул маблағларининг ўз вақтида молиялаштирилмаганлиги ишчи ходимларнинг иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаслигига сабаб бўлмоқда. Юқорида кўрсатилган пул маблағлари молиялаштирилгандан сўнг иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилишини таъкидлаб ўтди.

Хозирги кунда жамият раҳбарияти томонидан ишчи ходимларини 2021 йил мобайнида иш билан тўлиқ таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибидаги корхоналар ҳамда «Eriell OILFLD SERVICES MIDDLE EAST DMCC», ИП ООО «EPSILON DEVELOPMENT COMPANY» ООО «AVTONEFTTRANS» СП ООО «Гиссарнефтгаз», «Қашқадарё пармалаш ишлар» АЖ, «Косон НГКЭ» МЧЖ , «Олот НГКЭ» МЧЖ, «Сурхон пармалаш ишлари» АЖ, «Қўкон пармалаш ишлари» АЖ, «Узнефтегаз бурғулаш ишлари» МЧЖ билан шартномалар тузиш юзасидан амалий ишлар олиб борилаётганлигини билди.
У ўз сўзини давом эттириб, Сув қудуқларини бурғулаш бўйича сервис хизмати бурғулаш устаси Эламонов Махмуд томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика Бош прокурори ва “Узбекнефтгаз” АЖ раисига видио мурожаатида “жамият директори Ф.Р.Шамсиддинов келиб, прокуратура ходимларига бориб, даъвом йўқ деб ёзиб беришимни, акс холда ишимга ва оила аъзоларимга зарар етказишини айтиб тахдид қилди” деган гаплари мутлоқо ёлғон эканлигини, 2021 йил 11 январ куни Сув қудуқларини бурғулаш бўйича сервис хизматига ишларнинг қай даражада бораётганлигини билиш учун борганлиги, у ерда бурғулаш устаси М.Эламоновни кўриб, унинг хисобида бўлган бригадага иш фронти яратилиб берилган бўлсада бурғулаш ишларини суний равишда орқага тортаётганлиги ва ушбу холат буюртмачи корхонанинг хақли эътирозига сабаб бўлаётганлиги, холат шундай давом этса буюрмачи бошқа иш фронти бермаслигини таъкидлаганлигини, ишларни суний холда орқага тортган ишчи ходимларга нисбатан интизомий жазо чораси кўллашини айтганлигини, М.Эламоновга хеч қандай тахдид қилмаганлигини ва хеч қандай ёмон сўзлар билан ҳақорат қилмаганлигини билдирди.
Юқоридаги каби холатларнинг олдини олиш мақсадида, жамият ишчи ходимлари ўртасида турли хил норозигарчиликлар келиб чиқишини олдини олиш учун жойларда ишчи ходимлар билан сухбатлар ўтказилиб, ишчи – хизматчилар учун яратиб берилган шарт-шароитлар ўрганилиб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

“Нефт ва газ қудуқларини синаш”АЖ
Маъмурияти.