Jamiyat boshqaruv raisi lavozimiga tavlov

Э Ъ Л О Н !

“Нефт ва газ қудуқларини синаш” АЖ Директори лавозимига номзодни
танлаш учун танлов эълон қилади.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

– Нефтгаз иши, технологик машиналарни жихозлаш, фойдали қазилма конлари геологияси қидируви ва разведкаси, Геология ва кончилик иши муҳандиси, муҳандис-иқтисодчи бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
– раҳбар лавозимларида (раҳбар, раҳбар ўринбосари, бош муҳандис, бўлим/цех бошлиғи), шу жумладан нефтгаз соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
– Нефт ва газ қудуқларини синаш, капитал таъмирлаш, бурғулаш, геология ва кончилик ишларида технологик ва автоматик ишлаб чиқариш ускуналарининг муваффақиятли ишлаши, шу жумладан янги технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш тажрибаси;
– меҳнатни ташкил этишнинг бозор шаклларини жорий этиш, ишлаб чиқариш қувватлари ва технолгиялардан самарали фойдаланиш қобилияти;
– кузатув кенгаши аъзолари ёки Жамият раҳбарлари билан бирон бир қариндошлик алоқалар йўқлиги;
– иқтисодий ёки менежмент соҳасидаги жиноий иш қўзғатилмаганлиги, шу жумладан чет элга чиқишга чекловлар йўқлиги;
– юқори даражадаги алоқа маданияти, интизом, қатъийлик, ҳаллоллик ва стрессга бардошлиги;
Чет тилларини билиш:
• -резидент учун: ўзбек тили, рус тили, инглиз тили ёки немис тилларида сўзлашув қўллаб-қувватланади;
• -норезедент учун: рус тилини, ўзбек, инглиз ёки немис тилларида сўзлашув қўллаб-қувватланади .
Компьютер билими:
MS Office да ишончли фойдаланувчи ёки (мукаммал билиши).
Лавозим вазифалари:
• -Жамият фаолиятини бошқариш, самарали, барқарор ва даромадли ишни ва унинг ривожланишини таъминлаш;
• -Бизнес-режалар ва ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, шунингдек уларнинг катъий бажарилишини назорат қилиш;
• -Маблағлар тақчиллигини қоплаш, Жамиятнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва шартномавий мажбуриятларни бажариш чораларини кўриш;
• -Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилиш учун зарур бўлган миқдорда, шунингдек ижтимоий соҳада жамиятнинг даромадини, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилиш юзасидан тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
• -Ишчилар (ходимлар) учун ижтимоий кафолатлар ва хавфсиз меҳнат шартномаларига риоя этилишини таъминлаш;
• -Амалдаги қонунчилик, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармонлари, ҳамда жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларни талабларига риоя қилиш;
Асосий иш шароитлари:
-Иш тартиби: 5/2, 8:00 дан 17:00 гача. Доимий иш.
-Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ рўйхатдан ўтиш.
Иш ҳақи: штат жадвалига мувофиқ + Жамиятнинг ички ҳужжатларига ва бозор механизмларига мувофиқ тўловлар
Конкурснингг махсус шартлари:
• -Номзодлар бир хил балл тўплаган тақдирда, хорижий менежерга устунлик берилади;
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим этиш;
Лавозимга (номзод) даъвогарларнинг ҳужжатлари:
-резюме ёки справка-объективка;
-дипломлар ва сертификатлар нусхаси;
-судланмаганлик тўғрисидаги маълумотнома;
-шунингдек, меҳнат дафтарчасининг нусхаси резидент учун.
-номзоднинг бошқа маълумотлари (давлат мукофотлари, хорижда амалиётлар, тавсияномалар);
-жамият директори сифатида асосий устувор вазифаларнинг қисқача тақдимоти (3-5 варақгача), жумладан:
ишлаб чиқаришнинг техник ва технологик даражасини ошириш;
иш хажмларини кенгайтириш;
жамиятнинг ички техника баъзасини янгилаш (УПА-60, НБУ-100);
чет эл қўшма корхоналари билан хамкорлик ишларини такомиллаштириш;
дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш;
чет эл инвестицияларини жалб этиш Режа ва имкониятлари;
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан чел элда.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар конвертга солиниб, муҳрланган ҳолда нуқсонларсиз бир нусхада қуйидаги манзилда қабул қилинади:
Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Косон шахри, Мустақиллик шохкўчаси 123-уй (“Нефт ва газ қудуқларини синаш” АЖ нинг маъмурий биносида)
Боғланиш учун шахслар – Жамият Корпоратив бошқарув бўйича менежер Бобониязов Суннатилло Салохиддинович (тел:+99899 666-10-20) Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2021 йил 24 феврал куни (маҳаллий вақт) соат 17:00 гача.