Жамият ҳақида қисқача

«Neft va gaz quduqlarini sinash» АЖ тўғрисида қисқача
МАЪЛУМОТ

«Neft va gaz quduqlarini sinash» aksiyadorlik jamiyati (Кейинги ўринларда “Жамият” деб аталади) Давлат мулки қўмитасининг «Давлат корхонасини очиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида» ги қарорига ва Давлат мулки қўмитаси худудий бошқармасининг 1996 йил 27 августдаги 141-6-сонли буйруғига асосан ташкил этилган.
«Neft va gaz quduqlarini sinash» aksiyadorlik jamiyati ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатлари, ҳамда ушбу Уставга асосан ўз фаолиятини амалга оширади.
Жамият Ўзбекистон Республикаси Қонунлари билан таъқиқланмаган ва ушбу Уставда кўрсатилган мақсадларга жавоб берадиган ҳар қандай хўжалик ва тижорат фаолиятини амалга оширишга ҳақли.
Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий давлатларда филиаллар ва ваколатхоналар очиши, ҳамда улар низомини тасдиқлаши мумкин. Филиал ва ваколатхоналар раҳбарлари Жамият томонидан тайинланган шахслар бўлиб, улар Жамият берган ишончнома асосида фаолият юритадилар.
Жамият филиал ва ваколатхоналари олган мажбуриятлари бўйича жавоб беради.
Жамият юридик мақомга эга бўлган шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари ташкил қилиши мумкин.
Жамиятнинг юридик манзилгоҳи: Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Косон шахри, Мустақиллик шохкўчаси, 123-уй. Почта инд. 180800. Эл.поч. ngqs.uz@mail.ru
Жамиятнинг тўлиқ расмий номи:
лотин алифбосида – “Neft va gaz quduqlarini sinash” aksiyadorlik jamiyati;
кирил алифбосида – «Нефт ва газ қудуқларини синаш» акциядорлик жамияти;
рус тилида: Акционерное Общество “Neft va gaz quduqlarini sinash”;
Қисқартирилган номи:
лотин алифбосида – “NGQS” AJ;
кирил алифбосида – «НГҚС» AЖ;
рус тилида: АО “Neft va gaz quduqlarini sinash”;
Жамиятнинг ташкилий хуқуқий шакли; Акциядорлик Жамияти.
Жамият ўз баланси, банкда хисоб-китоб ва бошқа счетларига хамда давлат тилида ўз фирма номи тўлиқ кўрсатилган мухр, номи ва жойлашган манзили тўлиқ кўрсатилган тамға, шунингдек фирма бланкаси, эмблема белгиларига эга.

Жамиятнинг ҳуқуқий мақоми

Жамият юридик шахс ҳисобланади ва ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади, ўз номидан турли шакл ва мазмундаги битим ва шартномаларни тузиш, мулкий ва номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтидан бошлаб юридик шахс ҳуқуқларини қўлга киритади. Жамият фаолият кўрсатиш муддати чегараланмайди.
Жамият Уставда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасида бўлгани сингари, унинг ташқарисида ҳам амалдаги қонунчилик хужжатларга риоя этган ҳолда чет эллик шериклар билан шартнома, битимлар ва бошқа ҳуқуқий хужжатларни тузиб, ташқи иқтисодий фаолият кўрсатади.
Жамият ўз фаолиятини мустақил равишда режалаштиради, маҳсулот ва хизматга бўлган талаб эҳтиёжидан келиб чиқиб, тараққиёт истиқболларини белгилайди ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий жиҳатдан ривожлантиришни таъминлайди.
Жамият ҳар қандай молия-кредит муассасаларида ҳисоб варағи ва бошқа ҳисоб-китоб учун мўлжалланган ҳисоб рақамлари очиш, улар орқали миллий ва чет эл валюталарида амалдаги Қонунчилик меъёрларига риоя қилган ҳолда таъқиқланмаган ишларни амалга ошириши мумкин.
Жамият банк муассасаларида ўз ҳисоб варағида пул маблағларни мустақил равишда ҳаражат қилиш, миллий ва чет эл валюталарида банк ва муассасаларнинг кредитларидан фойдаланиш, қимматли қоғозлар чиқариш ва улардан даромад олишга ҳақлидир.
Ушбу Уставда белгиланган қоидалар жамиятнинг бутун фаолияти давомида ўзининг юридик кучини сақлаб қолади. Янги Қонун ёки Қонун хужжатлари қабул қилиниши Қонунларда белгилаб қўйилган тартибга асосан Уставга ўзгартиришлар киритишга сабаб бўлади.
Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади. Акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боғлиқ зиёнлари ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида тўлайдилар.
Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
Жамият барча акциядорларига нисбатан уларнинг улушлари, доромадлар даражаси, жинси, ирқи, дини, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар тенг муносабатни таъминлайди.

Жамиятнинг ҳуқуқлари , мақсад ва вазифалари.

Жамият фаолиятининг мақсади ;
– Ўзбекистон Республикаси товарлар ва хизматлар бозорини тўлдириш;
– янги иш ўринлари ташкил этиш эвазига ахолини бандлик муаммосини хал этишда хамкорлик қилиш;
– ўз фаолияти натижасидан фойда олиш;
Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар;
– «Бизнес-режа» нинг бажарилиши, ўз фаолиятини режалаштириш;
– Уставда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасида бўлгани сингари, унинг ташқарисида ҳам амалдаги қонунчилик хужжатларга риоя этган ҳолда чет эллик шериклар билан шартнома, битимлар ва бошқа ҳуқуқий хужжатларни тузиб, барча нефт ва газ қудуқларида махсулдор қатламларни бирламчи очиш бўйича супервайзерлик хизмати, эксплуатацион колонналар тушириш, махсулдор қатламни очиш даврида лойли қоришма параметрлари бўйича сервис хизмати, хамда нефт ва газ қудуқларини мустаҳкамлаш, синов ишлари бўйича сервис хизматларини кўрсатиш ва сув қудуқларини қазиш бўйича сервис хизматларини кўрсатиш;
– “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва шу билан бирга чет эл қўшма корхоналари тасарруфидаги барча нефт ва газ қудуқларида шартнома асосида синаш, капитал хамда мураккаб капитал таъмирлаш ишлари юзасидан сервис хизматлари кўрсатиш;
– нефт ва газ қудуқлари қурилишида алохида босқичларда ишлаб чиқариш жараёнларини юритиш ва назорат қилиш бўйича сервис хизмати кўрсатиш;
– барча давлат корхоналари, хусусий, қўшма корхона ва жисмоний шахслар билан ўзаро шартнома асосида сув қудуқларини бурғилаш ишлари юзасидан сервис хизматлари кўрсатиш;
– синов ишлари бўйича иш фронти бўлмаган пайтларда бригадаларни капитал таъмирлаш, қудуқ ён стволини кесиш хамда қазиб ўтиш ва ушланиб қолган насос компрессор қувирларини сув-қум оқимли перфорация усули орқали кесиб олиш хамда қудуқ тектоник бузилишлар натижасида қисилган насос компрессор қувирларини ичидан кичик диаметрдаги махсус асбоб ва насос компрессор қувири тушириб махсулдор қатламни очиш бўйича қўшимча иш хажмларини бажариш;
– чуқур бўлмаган геологик мақсадга эга бўлган ва махсулот олишга мўлжалланган қудуқларда бурғилаш (қурилиш) ишларини бажариш;
– қудуқ қурилиши билан тугатилган, бартараф (ликвидация) қилинган қудуқларни ишлатиш, 5, 8 дюмали қувирларни А-50, АК-60, УПА-60 станоклари ёрдамида кўтариб олиш ишларини бажариш;
– қудуқларни бурғулаш, нефт ва газ қудуқларини капитал ва мураккаб таъмирлаш, ён стволни қазиб ўтиш ишларини амалга ошириш учун А-50, АК-60, УПА-60 (мобил станокларини) махсус ускуналарини хамда махсус автотранспорт воситаларини ижарага беради ва ижарага олади;
– бартараф қилинган қудуқларни қайта мураккаб капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
– чуқур нефт ва газ қудуқларини бурғулаш.
– шартнома асосида бурғулаш ва цемент қоришмаларини лабаротариядан ўтказиш бўйича сервис хизмати кўрсатиш;
– шартнома асосида Ўзбекистон Республикасидаги фаолият кўрсатаётган чет эл қўшма корхоналари билан иш олиб бориш ва ишлаб топилган маблағни (сўм ёки чет эл валютаси хисобида) жамият моддий техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида эркин равишда фойдаланиш;
– Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида нефт маҳсулотларини биржа орқали сотиб олиш ;
– барча ташкилот, корхона, бирлашма давлат ва шахсий фирмалар билан мустақил ўзаро шартномалар тузиш;
– ўз фаолияти доирасида меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги, аварияларни олдини олиш, нефт ва газ қудуқларида фаввораларга йўл қўймаслик ҳамда ёнғин хавфсизлиги ишларини бориши бўйича мониторинг олиб бориш;
Жамият «Бизнес режа» синининг бажарилиши юзасидан ўзининг юқоридаги асосий вазифаларини бажариш билан бирга, қуйидаги фаолиятлар билан ҳам қўшимча равишда шуғулланади:
– ёрдамчи хўжалик ташкил этиш ва шу хўжаликда дехқончилик ва чорвачилик махсулотларини етиштириш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш;
– жамият эхтиёжларидан келиб чиқиб касаначилик билан шуғулланадиган иш ўринларини яратиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш;
– қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
– қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш;
– Республика ичкарисида, хорижда турли хил кўчар ва кўчмас мулкларни сотиб олиш, ижарага бериш ва сотиш;
– улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш;
– ўз эхтиёжлари учун қурилиш ишлари бажариш, қурилиш материалларини сотиб олиш, сақлаш, қайта тайёрлаш;
– махсус техника ва автотранспорт хизмати кўрсатиш;
– Республикада ва хорижда ишлаб чиқарилган енгил, юк ва махсус автотранспорт воситаларини белгиланган тартибда харид қилиш;
– белгиланган тартибларда Ўзбекистондаги чет эл банкларида валюта ҳамда сўмдаги счетларини очади;
– қимматли қоғозларни чиқариш, жамоа аъзоларига, юридик ва жисмоний, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга сотишни, сотиб олишни ташкил қилиш;
– имтиёздан ортиқча бўлган миллий ва чет эл валютасини фоиз олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида шартномалар асосида банкларда сақлаш;
– жамият моддий техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида Фонд биржалари ва тендерларда эркин равишда иштирок этиш ;
– уй-жой фондини ташкил қилиш учун иморатлар қуриш, сотиб олиш, уларни ижарага бериш;
– қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш;
– махсус рухсатнома талаб қилинадиган фаолият турлари учун махсус рухсатнома (лицензия) лар олингандан сўнг ишга киришилади;

Жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори
Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши керак.
Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) жамият мол-мулкининг жамият кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган энг кам миқдорини белгилайди.
Жамият оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизидан ошмаслиги керак.
Жамият Устав фондининг миқдори 1 381 950 000 (бир миллиард уч юз саксон бир миллион тўққиз юз эллик минг) сўм бўлиб, номинал қиймати 500 (беш юз) сўм бўлган 2 763 900 (икки миллион етти юз олтмиш уч минг тўққиз юз) дона оддий эгаси ёзилган хужжатсиз акцияларга бўлинган.
-“Давлат активларини бошқариш агентлиги» улуши 73,87 %, 2 041 700 дона,
1 020 850 000 сўм
– Жисмоний шахслар улуши 26,13%, 722 200 дона, 361 100 000 сўм.

Жамият акцияларининг сони, номинал қиймати, турлари
Жамият томонидан 2 763 900 (икки миллион етти юз олтмиш уч минг тўққиз юз) дона оддий эгаси ёзилган хужжатсиз акциялар чиқарилган ва жойлаштирилган.
Жамият устав фондини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акцияларининг сони 10 000 000 (ўн миллион) дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз акциялардан иборат.
Жамият акцияларининг номинал қиймати 500 (беш юз) сўм.