<<Нефт ва газ қудуқларини синаш» акциядорлик жамияти тўғрисида


М А Ъ Л У М О Т

«Neft va gaz quduqlarini sinash» aksiyadorlik jamiyati (Кейинги ўринларда “Жамият” деб аталади) Давлат мулки қўмитасининг «Давлат корхонасини очиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида» ги қарорига ва Давлат мулки қўмитаси худудий бошқармасининг 1996 йил 27 августдаги 141-6-сонли буйруғига асосан ташкил этилган.
«Neft va gaz quduqlarini sinash» aksiyadorlik jamiyati ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатлари, ҳамда ушбу Уставга асосан ўз фаолиятини амалга оширади.
Жамият Ўзбекистон Республикаси Қонунлари билан таъқиқланмаган ва ўз Уставида кўрсатилган мақсадларга жавоб берадиган ҳар қандай хўжалик ва тижорат фаолиятини амалга оширишга ҳақли.
Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий давлатларда филиаллар ва ваколатхоналар очиши, ҳамда улар низомини тасдиқлаши мумкин. Филиал ва ваколатхоналар раҳбарлари Жамият томонидан тайинланган шахслар бўлиб, улар Жамият берган ишончнома асосида фаолият юритадилар.
Жамият филиал ва ваколатхоналари олган мажбуриятлари бўйича жавоб беради.


РАХБАРИЯТ
  • Номозов Сардор Сунатович
    “Нефт ва газ қудуқларини синаш” акциядорлик жамияти директори

  • Курбонов Мухтор Эгамбердиевич
    “Нефт ва газ қудуқларини синаш” акциядорлик жамияти бош геологи
  • Очилов Салохиддин Абдураимович
    “Нефт ва газ кудукларини синаш” акциядорлик жамияти Ишлаб чикариш ва технология хизмати бош технологи (Ишлаб чикариш ва ривожлантириш буйича директор уринбосари вазифасини вактинча бажарувчи)
Made on
Tilda