Нефт ва газ қудуқларини синаш» акциядорлик жамияти тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т


«Neft va gaz quduqlarini sinash» aksiyadorlik jamiyati (Кейинги ўринларда “Жамият” деб аталади) Давлат мулки қўмитасининг «Давлат корхонасини очиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида» ги қарорига ва Давлат мулки қўмитаси худудий бошқармасининг 1996 йил 27 августдаги 141-6-сонли буйруғига асосан ташкил этилган.
«Neft va gaz quduqlarini sinash» aksiyadorlik jamiyati ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатлари, ҳамда ушбу Уставга асосан ўз фаолиятини амалга оширади.
Жамият Ўзбекистон Республикаси Қонунлари билан таъқиқланмаган ва ўз Уставида кўрсатилган мақсадларга жавоб берадиган ҳар қандай хўжалик ва тижорат фаолиятини амалга оширишга ҳақли.
Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий давлатларда филиаллар ва ваколатхоналар очиши, ҳамда улар низомини тасдиқлаши мумкин. Филиал ва ваколатхоналар раҳбарлари Жамият томонидан тайинланган шахслар бўлиб, улар Жамият берган ишончнома асосида фаолият юритадилар.
Жамият филиал ва ваколатхоналари олган мажбуриятлари бўйича жавоб беради.
Жамият юридик мақомга эга бўлган шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари ташкил қилиши мумкин.
Жамиятнинг юридик манзилгоҳи: Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Косон шахри, Мустақиллик шохкўчаси, 123-уй. Почта инд. 180800. Эл.поч. ngqs.uz@mail.ru
Жамиятнинг тўлиқ расмий номи:
лотин алифбосида – “Neft va gaz quduqlarini sinash” aksiyadorlik jamiyati;
кирил алифбосида - «Нефт ва газ қудуқларини синаш» акциядорлик жамияти;
рус тилида: Акционерное Общество “Neft va gaz quduqlarini sinash”;
Қисқартирилган номи:
лотин алифбосида – “NGQS” AJ;
кирил алифбосида - «НГҚС» AЖ;
рус тилида: АО “Neft va gaz quduqlarini sinash”;
Жамиятнинг ташкилий хуқуқий шакли; Акциядорлик Жамияти.
Жамият ўз баланси, банкда хисоб-китоб ва бошқа счетларига хамда давлат тилида ўз фирма номи тўлиқ кўрсатилган мухр, номи ва жойлашган манзили тўлиқ кўрсатилган тамға, шунингдек фирма бланкаси, эмблема белгиларига эга.


МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР

Жамият фаолиятининг мақсади ;
- Ўзбекистон Республикаси товарлар ва хизматлар бозорини тўлдириш;
- янги иш ўринлари ташкил этиш эвазига ахолини бандлик муаммосини хал этишда хамкорлик қилиш;
- ўз фаолияти натижасидан фойда олиш;
Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар;
- «Бизнес-режа» нинг бажарилиши, ўз фаолиятини режалаштириш;
Барча нефт ва газ қудуқларида махсулдор қатламларни бирламчи очиш бўйича супервайзерлик хизмати, эксплуатацион колонналар тушириш, махсулдор қатламни очиш даврида лойли қоришма параметрлари бўйича сервис хизмати, хамда нефт ва газ қудуқларини мустаҳкамлаш, синов ишлари бўйича сервис хизматларини кўрсатиш ва сув қудуқларини қазиш бўйича сервис хизматларини кўрсатиш;
- Махаллий ва чет эл қўшма корхоналари тасарруфидаги барча нефт ва газ қудуқларида шартнома асосида синаш, капитал хамда мураккаб капитал таъмирлаш ишлари юзасидан сервис хизматлари кўрсатиш;
- нефт ва газ қудуқлари қурилишида алохида босқичларда ишлаб чиқариш жараёнларини юритиш ва назорат қилиш бўйича сервис хизмати кўрсатиш;
- барча давлат корхоналари, хусусий, қўшма корхона ва жисмоний шахслар билан ўзаро шартнома асосида сув қудуқларини бурғилаш ишлари юзасидан сервис хизматлари кўрсатиш;
- синов ишлари бўйича иш фронти бўлмаган пайтларда бригадаларни капитал таъмирлаш, қудуқ ён стволини кесиш хамда қазиб ўтиш ва ушланиб қолган насос компрессор қувирларини сув-қум оқимли перфорация усули орқали кесиб олиш хамда қудуқ тектоник бузилишлар натижасида қисилган насос компрессор қувирларини ичидан кичик диаметрдаги махсус асбоб ва насос компрессор қувири тушириб махсулдор қатламни очиш бўйича қўшимча иш хажмларини бажариш;
- чуқур бўлмаган геологик мақсадга эга бўлган ва махсулот олишга мўлжалланган қудуқларда бурғилаш (қурилиш) ишларини бажариш;
- қудуқ қурилиши билан тугатилган, бартараф (ликвидация) қилинган қудуқларни ишлатиш, 5, 8 дюмали қувирларни А-50, АК-60, УПА-60 станоклари ёрдамида кўтариб олиш ишларини бажариш;
- қудуқларни бурғулаш, нефт ва газ қудуқларини капитал ва мураккаб таъмирлаш, ён стволни қазиб ўтиш ишларини амалга ошириш учун А-50, АК-60, УПА-60 (мобил станокларини) махсус ускуналарини хамда махсус автотранспорт воситаларини ижарага беради ва ижарага олади;
- бартараф қилинган қудуқларни қайта мураккаб капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
- чуқур нефт ва газ қудуқларини бурғулаш.
- шартнома асосида бурғулаш ва цемент қоришмаларини лабаротариядан ўтказиш бўйича сервис хизмати кўрсатиш;
- шартнома асосида Ўзбекистон Республикасидаги фаолият кўрсатаётган чет эл қўшма корхоналари билан иш олиб бориш ва ишлаб топилган маблағни (сўм ёки чет эл валютаси хисобида) жамият моддий техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида эркин равишда фойдаланиш;
- Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида нефт маҳсулотларини биржа орқали сотиб олади ;
- барча ташкилот, корхона, бирлашма давлат ва шахсий фирмалар билан мустақил ўзаро шартномалар тузиш;
- ўз фаолияти доирасида меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги, аварияларни олдини олиш, нефт ва газ қудуқларида фаввораларга йўл қўймаслик ҳамда ёнғин хавфсизлиги ишларини бориши бўйича мониторинг олиб бориш;
Жамият «Бизнес режа» синининг бажарилиши юзасидан ўзининг юқоридаги асосий вазифаларини бажариш билан бирга, қуйидаги фаолиятлар билан ҳам қўшимча равишда шуғулланади:
- ёрдамчи хўжалик ташкил этиш ва шу хўжаликда дехқончилик ва чорвачилик махсулотларини етиштириш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш;
- жамият эхтиёжларидан келиб чиқиб касаначилик билан шуғулланадиган иш ўринларини яратиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш;
- қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
- қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш;
- Республика ичкарисида, хорижда турли хил кўчар ва кўчмас мулкларни сотиб олади, ижарага беради ва сотади;
- улгуржи ва чакана савдони амалга оширади;
- ўз эхтиёжлари учун қурилиш ишлари бажариш, қурилиш материалларини сотиб олиш, сақлаш, қайта тайёрлаш;
- махсус техника ва автотранспорт хизмати кўрсатиш;
- Республикада ва хорижда ишлаб чиқарилган енгил, юк ва махсус автотранспорт воситаларини белгиланган тартибда харид қилиш;
- белгиланган тартибларда Ўзбекистондаги чет эл банкларида валюта ҳамда сўмдаги счетларини очади;
- қимматли қоғозларни чиқариш, жамоа аъзоларига, юридик ва жисмоний, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга сотишни, сотиб олишни ташкил қилиш;
- имтиёздан ортиқча бўлган миллий ва чет эл валютасини фоиз олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида шартномалар асосида банкларда сақлаш;
- жамият моддий техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида Фонд биржалари ва тендерларда эркин равишда иштирок этиш ;
- уй-жой фондини ташкил қилиш учун иморатлар қуриш, сотиб олиш, уларни ижарага бериш;
- қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш;
- махсус рухсатнома талаб қилинадиган фаолият турлари учун махсус рухсатнома (лицензия) лар олингандан сўнг ишга киришилади;

ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ


Жамият Устав фондининг миқдори 1 381 950 000 (бир миллиард уч юз саксон бир миллион тўққиз юз эллик минг) сўм бўлиб, номинал қиймати 500 (беш юз) сўм бўлган 2 763 900 (икки миллион етти юз олтмиш уч минг тўққиз юз) дона оддий эгаси ёзилган хужжатсиз акцияларга бўлинган.
- Давлат активларини бошқариш
агентлиги улуши 73,87 %, 2 041 700 дона, 1 020 850 000 сум
- Жисмоний шахслар улуши 26,13%. 722 200 дона, 361 100 000 сум.
Жамият устав фондини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акцияларининг сони 10 000 000 (ўн миллион) дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз акциялардан иборат.




© All Right Reserved. My company Inc.
e-mail us: hello@company.cc
Made on
Tilda