Эълон! «Neft va gaz quduqlarini sinash» Акциядорлик Жамияти акциядорлари диққатига!

«Neft va gaz quduqlarini sinash» Акциядорлик Жамияти акциядорлари диққатига !

«Neft va gaz quduqlarini sinash» АЖ акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши 2018 йил 29 июн куни соат 14-00 да Косон шахри Мустақиллик шохкўчаси 123-уй жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Жамият акциядорларининг реестри 2018 йил 13 июнь ва 25 июнь ҳолатларида шакллантирилган.

К У Н  Т А Р Т И Б И :

1. Саноқ комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йил якунлари бўйича  хисоботини ва 2017 йилда қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
4. Жамият Бошқарув раисининг 2017 йил якунлари бўйича хисоботини тасдиқлаш.
5. 2017 йил якунлари бўйича жамият фаолияти тўғрисидаги Ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
6. 2017 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссияси хисоботини  тасдиқлаш.
7. Жамиятда 2017 йилда Корпоратив бошқарув тизимига риоя қилинишини бахолаш юзасидан холис аудиторлик корхонасининг хисоботини тасдиқлаш.
8. 2017 йил якунлари бўйича жамият Корпоратив маслахатчиси хулосасини тасдиқлаш.
9. 2017 йил якунлари бўйича жамиятнинг йиллик хисоботларини, бухгалтерия баланси, фойда ва зарар хақидаги хисоботини тасдиқлаш.
10. 2017 йил якунлари бўйича соф фойда  тақсимотини тасдиқлаш.
11. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
12. Жамият бошқарув раиси билан тузилган мехнат шартномасини бир йилга узайтиришни тасдиқлаш.
13. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

 

 

            Манзил :    Косон шахри Мустақиллик шохкўчаси 123-уй.

Тел.факс    (0371) 592 25 19            Эл.почта:   ngqs@mail.ru

 

                                                                                                                                 Кузатув Кенгаши