Э Ъ Л О Н !
«Neft va gaz quduqlarini sinash» Акциядорлик Жамияти акциядорлари диққатига !
«Neft va gaz quduqlarini sinash» АЖ акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши 2019 йил 14 июн куни соат 14-00 да Косон шахри Мустақиллик шохкўчаси 123-уй жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Жамият акциядорларининг реестри 2019 йил 22 май ва 10 июн холатларида шакллантирилган.
К У Н Т А Р Т И Б И :
1. Саноқ комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлаш. |
2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш. |
3. Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йил якунлари бўйича хисоботини ва 2018 йилда қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш. |
4. Жамият Директорининг 2018 йил якунлари бўйича хисоботини тасдиқлаш. |
5. 2018 йил якунлари бўйича жамият фаолияти тўғрисидаги Ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш. |
6. 2018 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссияси хисоботини тасдиқлаш. |
7. Жамиятда 2018 йилда Корпоратив бошқарув тизимига риоя қилинишини бахолаш юзасидан холис аудиторлик корхонасининг хисоботини тасдиқлаш. |
8. Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш. |
9. Жамият Ташкилий тузилмасини тасдиқлаш. |
10. 2018 йил якунлари бўйича жамиятнинг йиллик хисоботларини, бухгалтерия баланси, фойда ва зарар хақидаги хисоботини тасдиқлаш. |
11. 2018 йил якунлари бўйича соф фойда тақсимоти ва дивидендлар хажмини тасдиқлаш. |
12. Жамият Директори билан тузилган мехнат шартномасини бир йилга узайтиришни тасдиқлаш. |
13. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш. |
14. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш. |
Манзил : Косон шахри Мустақиллик шохкўчаси 123-уй.
Тел.факс (0371) 592 25 19 Эл.почта: ngqs@mail.ru
Кузатув Кенгаши