Тижорат таклифлари
“Нефт ва газ қудуқларини синаш” акциядорлик жамияти ўзининг тижорат таклифларини такдим етади.
Ўзбекистон Республикасида бўлгани сингари, унинг ташқарисида ҳам амалдаги қонунчилик ҳужжатларга риоя этган ҳолда чет эллик шериклар билан шартнома, битимлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни тузиб, барча нефт ва газ қудуқларида маҳсулдор қатламларни бирламчи очиш бўйича супервайзерлик хизмати, эксплуатацион колонналар тушириш, маҳсулдор қатламни очиш даврида лойли қоришма параметрлари бўйича сервис хизмати ҳамда нефт ва газ қудуқларинимустаҳкамлаш, синов ишлари бўйича сервис хизматларини кўрсатиш ва сув қудуқларини қазиш бўйича сервис хизматларини кўрсатиш;
- “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва шу билан бирга чет эл қўшма корхоналари тасарруфидаги барча нефт ва газ қудуқларида шартнома асосида синаш, капитал ҳамда мураккаб капитал таъмирлаш ишлари юзасидан сервис хизматлари кўрсатиш;
- нефт ва газ қудуқлари қурилишида алохида босқичларда ишлаб чиқариш жараёнларини юритиш ва назорат қилиш бўйича сервис хизмати кўрсатиш;
- барча давлат корхоналари, хусусий, қўшма корхона ва жисмоний шахслар билан ўзаро шартнома асосида сув қудуқларини бурғилаш ишлари юзасидан сервис хизматлари кўрсатиш;
- синов ишлари бўйича иш фронти бўлмаган пайтларда бригадаларни капитал таъмирлаш, қудуқ ён стволини кесиш хамда қазиб ўтиш ва ушланиб қолган насос компрессор қувирларини сув-қум оқимли перфорация усули орқали кесиб олиш хамда қудуқ тектоник бузилишлар натижасида қисилган насос компрессор қувирларини ичидан кичик диаметрдаги махсус асбоб ва насос компрессор қувири тушириб махсулдор қатламни очиш бўйича қўшимча иш хажмларини бажариш;
- чуқур бўлмаган геологик мақсадга эга бўлган ва маҳсулот олишга мўлжалланган қудуқларда бурғилаш (қурилиш) ишларини бажариш;
- қудуқ қурилиши билан тугатилган, бартараф (ликвидация) қилинган қудуқларни ишлатиш, 5, 8 дюмали қувурларни А-50, АК-60, УПА-60 станоклари ёрдамида кўтариб олиш ишларини бажариш;
- қудуқларни бурғулаш, нефт ва газ қудуқларини капитал ва мураккаб таъмирлаш, ён стволни қазиб ўтиш ишларини амалга ошириш учун А-50, АК-60, УПА-60 (мобил станокларини) махсус ускуналарини ҳамда махсус автотранспорт воситаларини ижарага беради ва ижарага олади;
- бартараф қилинган қудуқларни қайта мураккаб капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
- чуқур нефт ва газ қудуқларини бурғулаш.
- шартнома асосида бурғулаш ва цемент қоришмаларини лабаротариядан ўтказиш бўйича сервис хизмати кўрсатиш;
- шартнома асосида Ўзбекистон Республикасидаги фаолият кўрсатаётган чет эл қўшма корхоналари билан иш олиб бориш ва ишлаб топилган маблағни (сўм ёки чет эл валютаси хисобида) жамият моддий техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида эркин равишда фойдаланиш;
- Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида нефт маҳсулотларини биржа орқали сотиб олиш ;
- барча ташкилот, корхона, бирлашма давлат ва шахсий фирмалар билан мустақил ўзаро шартномалар тузиш;
- ўз фаолияти доирасида меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги, аварияларни олдини олиш, нефт ва газ қудуқларида фаввораларга йўл қўймаслик ҳамда ёнғин хавфсизлиги ишларини бориши бўйича мониторинг олиб бориш.
Made on
Tilda