Нефт ва газ қудуқларини синаш» акциядорлик жамияти тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т
МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР
Жамият фаолиятининг мақсади - Ўзбекистон Республикаси товарлар ва хизматлар бозорини тўлдириш; - янги иш ўринлари ташкил этиш эвазига ахолини бандлик муаммосини хал этишда хамкорлик қилиш; - ўз фаолияти натижасидан фойда олиш; Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар; - «Бизнес-режа» нинг бажарилиши, ўз фаолиятини режалаштириш; Барча нефт ва газ қудуқларида махсулдор қатламларни бирламчи очиш бўйича супервайзерлик хизмати, эксплуатацион колонналар тушириш, махсулдор қатламни очиш даврида лойли қоришма параметрлари бўйича сервис хизмати, хамда нефт ва газ қудуқларини мустаҳкамлаш, синов ишлари бўйича сервис хизматларини кўрсатиш ва сув қудуқларини қазиш бўйича сервис хизматларини кўрсатиш; - Махаллий ва чет эл қўшма корхоналари тасарруфидаги барча нефт ва газ қудуқларида шартнома асосида синаш, капитал хамда мураккаб капитал таъмирлаш ишлари юзасидан сервис хизматлари кўрсатиш; - нефт ва газ қудуқлари қурилишида алохида босқичларда ишлаб чиқариш жараёнларини юритиш ва назорат қилиш бўйича сервис хизмати кўрсатиш; - барча давлат корхоналари, хусусий, қўшма корхона ва жисмоний шахслар билан ўзаро шартнома асосида сув қудуқларини бурғилаш ишлари юзасидан сервис хизматлари кўрсатиш. - синов ишлари бўйича иш фронти бўлмаган пайтларда бригадаларни капитал таъмирлаш, қудуқ ён стволини кесиш хамда қазиб ўтиш ва ушланиб қолган насос компрессор қувирларини сув-қум оқимли перфорация усули орқали кесиб олиш хамда қудуқ тектоник бузилишлар натижасида қисилган насос компрессор қувирларини ичидан кичик диаметрдаги махсус асбоб ва насос компрессор қувири тушириб махсулдор қатламни очиш бўйича қўшимча иш хажмларини бажариш; - чуқур бўлмаган геологик мақсадга эга бўлган ва махсулот олишга мўлжалланган қудуқларда бурғилаш (қурилиш) ишларини бажариш.