Акциядорлик капиталининг таркиби
Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши керак.
Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) жамият мол-мулкининг жамият кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган энг кам миқдорини белгилайди.
Жамият оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизидан ошмаслиги керак.
Жамият Устав фондининг миқдори 1 381 950 000 (бир миллиард уч юз саксон бир миллион тўққиз юз элликминг) сўм бўлиб, номинал қиймати 500 (беш юз) сўм бўлган 2 763 900 (икки миллион етти юз олтмиш уч минг тўққиз юз) дона оддий эгаси ёзилган хужжатсиз акцияларга бўлинган.
-“Давлат активларини бошқариш агентлиги» улуши 73,87 %, 2 041 700 дона, 1 020 850 000 сўм
- Жисмоний шахслар улуши26,13%, 722 200 дона, 361 100 000 сўм.
Made on
Tilda